ЎзА Ўзбек

28.08.2018 13:41 Чоп этиш версияси

Наманганда каратэчилар беллашди

Наманганда каратэчилар беллашди

Наманган шаҳридаги якка кураш спорт турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида каратэ бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

6.jpg

Вилоят каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 6 ёшдан 25 ёшгача бўлган 300 нафар спортчи қатнашди.

14.jpg

Беллашувларда ғолиб деб топилган 60 га яқин спортчи мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Республика кубоги учун баҳслар 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.



Ҳ. Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 963