ЎзА Ўзбек

08.01.2020 Чоп этиш версияси

Наманганда 700 нафар спортчини жамлаган веломарафон ўтказилди

Наманганда 700 нафар спортчини жамлаган веломарафон ўтказилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Норин туманида ташкил этилган веломарафонда ҳудуддан 700 нафардан зиёд ҳаваскор спортчи ва кўнгилли ёшлар иштирок этди.

Марафон иштирокчилари 5 километрлик масофада жисмоний чиниққанлик ва чаққонлик борасида шахсий имкониятларини синаб кўрди.

Мусобақа якунига кўра, ёшлар ўртасида 12-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси С. Ғуломов, катталар ўртасида 16-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси М. Тошматов ҳамда аёллар ўртасида 19-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси М. Аҳмедова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган бундай мусобақалар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилади.

3.jpg

7.jpg

2 049
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА