Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 18:30 Чоп этиш версияси

“Соғлом авлод учун” фонди кубоги учун спорт фестивали бошланди

“Соғлом авлод учун” фонди кубоги учун спорт фестивали бошланди Пойтахтимизда “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кубоги учун VI спорт фестивали бошланди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада жами 150 дан ортиқ ўғил-қиз сузиш, синхрон сузиш ва спорт рақси бўйича баҳслашмоқда.

Тадбирнинг очилишида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди раиси С.Иномова, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ф.Турдиев ва бошқалар мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни, айниқса, қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади. Юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий спорт мажмуалари барпо этилиб, спорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилаётгани ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мазкур фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, улар ўртасида турли мусобақаларни ташкил этиш орқали ўғил-қизларнинг спортга қизиқиши, иштиёқини оширишдан иборат.

Фестивалнинг дастлабки кунида спортнинг сузиш ва синхрон сузиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ш.Муҳамедов, Я.Якимчук, М.Мирзоҳидов, А.Ҳакимов, А.Қирғизбоев, А.Қурбонов, А.Неъматова, Б.Мажидова, Э.Иброҳимова, З.Воҳидова, М.Жумабоева, Л.Орифжонова, М.Жўраева сингари ёш спортчиларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 391






Все о погоде - Pogoda.uz