ЎзА Ўзбек

03.03.2019 Чоп этиш версияси

Нафосат-2019”: Дастлабки ғолиблар аниқланди

Нафосат-2019”: Дастлабки ғолиблар аниқланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ташаббуси билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси ўтказилмоқда.

Ўз минтақаларида зафар қучган аёллар айни дамда республика босқичида спортнинг гандбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон ва велоспорт турлари бўйича ўзаро рақобатлашмоқда.

Nafosat-2019 (2).jpg

Бугунга келиб мусобақанинг велоспорт ва стол теннис бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Стол тенниси баҳсларида Екатерина Туpғунова, Мардона Айитова ҳамда Шабнам Жумаева шоҳсупага кўтарилди.

Қуйида велоспорт бўйича ғолиблар билан танишасиз:

25 ёшгача

1-ўрин: Гулдана Баҳберганова (Қорақалпоғистон Республикаси)

2- ўрин: Фазилатбону Убайхонова (Наманган)

3- ўрин: Севара Бобоқулова (Наманган)

35 ёшгача

1- ўрин: Райхон Тиловова (Қашқадарё)

2- ўрин: Қалдирғоч Бегжанова (Қорақалпоғистон Республикаси)

3- ўрин: Бибиойиша Мамаюсупова (Самарқанд)

35 ёшгача

1- ўрин: Светлана Исаева (Тошкент шаҳри)

2- ўрин: Дилфуза Оллаёрова (Тошкент вилояти)

3- ўрин: Зулфия Қувватова (Наманган)

Nafosat-2019 (3).jpg

Nafosat-2019 (4).jpg

Nafosat-2019 (5).jpg

Nafosat-2019 (8).jpg

10 710
​Жавоҳир Тошхўжаев​, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА