Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 13:45 Чоп этиш версияси

Надия Дусанова Осиё чемпиони!

big_Nadiya+Dusanova+Olympics+Day+13+Athletics+AEXPDnyh8Z7l.jpg

Эроннинг Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда ўтказилаётган Осиё чемпионати спортчиларимиз учун муваффақиятли бошланди.

Осиё чемпионатининг баландликка сакраш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Надия Дусанова муваффақиятли иштирок этди. У мусобақада 1.87 метр баландликни забт этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, 400 метрга югуриш баҳсларида умидли атлетимиз Нигина Шарипова финалга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 706