ЎзА Ўзбек

15.11.2019 Чоп этиш версияси

Ўн тўрт боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

Ўн тўрт боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

Осиё чемпионати – 2019

Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари якунланди.

Чемпионатнинг ўғил болалар ўртасида ўтган чорак финал баҳсида Хуршидбек Расулжонов, Мирзабек Мирзахалилов, Раҳматилло Тошпўлатов, Амиршох Самадов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Суҳроб Қаюмов, Нурислом Исмоилов, Жавлонбек Йўлдошев, Хуршид Расулжонов ўз вазн тоифаларида зафар қучди.

Қизлар ўртасидаги ярим финал йўлланмаси учун ўтган жангларда вакилларимиздан Сайдинисо Муҳаммадалиева, Навбаҳор Ҳамидова, Хадичабону Абдуллаева, Зиёда Ярашева ҳамда Насиба Хайруллаева муваффақиятга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олган боксчиларимиз 15 ноябрь куни финал босқичига чиқиш учун ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

2 272
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА