ЎзА Ўзбек

08.08.2019 13:39 Чоп этиш версияси

Ўн икки боксчимиз финалда

Ўн икки боксчимиз финалда

Қувайтда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда. 14 вазн тоифасида ўтказилган ярим финал жангларининг ҳар бир вазнида чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилди.

Ҳамюртларимиздан Ҳумоюнмирзо Абдурасулов, Ҳожиакбар Маҳмудов, Фаррух Тўлаганов, Умидилло Абдурасулов, Бобурбек Бобожонов, Лазизбек Тўлқинов, Далержон Бозоров, Жаҳонгир Нарзиев, Абдулазиз Абдураҳмонов, Мирзоб Некбоев, Шавкатжон Болтаев, Шаҳбоз Ҳамидуллаев финал йўлланмасини қўлга киритди.

Айназар Кенесбаев ва Ҳусанбой Рихсибоев бронза медалга сазовор бўлди. 

Чемпионатда қитъамизнинг 21 давлатидан келган 150 дан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 122