Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 14:55 Чоп этиш версияси

Ўн биринчи тур натижалари

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг ўн биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Қўқон-1912" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 45-дақиқасида мезбонлар сафида тўп сураётган Дарко Гожкович ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Марат Бикмаев қўқонликлар дарвозасига тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Айни пайтда "темирйўлчилар" 23 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Қўқон-1912" клуби эса 20 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўтган Тошкент "дерби"сида ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. "Бунёдкор" стадионида ўтган ушбу учрашувда ҳам мезбонлар 11-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада "Пахтакор" сафида ўйнаётган Станислав Андреев ҳисобни тенглаштирди.

Тошкентнинг "Обод" жамоаси ўз майдонида "Динамо" (Самарқанд) жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Санжар Рихсибоев иккита, Дониёр Ҳасанов битта гол киритиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Самарқандликларнинг ягона жавоб тўпига Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилди.

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак), “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Металлург” (Бекобод) ҳамда “Сўғдиёна” (Жиззах) – “Шўртан” (Ғузор) жамоалари ўртасидаги учрашувларда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Бухоро” (Бухоро) – “Навбаҳор” (Наманган) баҳсида 3:3, “Қизилқум” (Навоий) – “Нефтчи” (Фарғона) ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг натижалар қайд этилди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 002






Все о погоде - Pogoda.uz