ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

Ўн бир боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

Ўн бир боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

Осиё чемпионати – 2019

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати вакилларимиз учун омадли ўтмоқда.

Мусобақанинг ярим финал баҳсларида иштирок этган терма жамоамизнинг 20 нафар вакилидан 11 нафари олтин медаль учун рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шу тариқа финал босқичига йўл олган Билолбек Ихволов,Бекзод Бекмуродов, Азизбек Тожиев, Логин Петров, Нусратбек Тоҳиров, Жаҳонгир Зокиров; қизлар ўртасидаги финал учрашувларида Сабина Бобоқулова, Феруза Қозоқова, Нигина Ўктамова, Моҳира Аҳмедова, Азиза Зокирова олтин медаль учун жангга тушади.

Терма жамоамизнинг Иқболжон Қудратов, Асрорбек Шаҳобиддинов, Анвар Болтабоев, Ғофуржон Тоҳиров, Жаҳонмурод Имомалиев, Алохон Абдуллаев, Моҳларойим Савриддинова, Руҳшона Ўктамова ҳамда Шаҳноза Эргашева каби спортчилари Осиё чемпионатининг ярим финалига қадар муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

3 852
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА