ЎзА Ўзбек

15.10.2015 12:37 Чоп этиш версияси

Мусобақа якунланди

5c (2).jpgПойтахтимизда шахмат бўйича анъанавий “Тошкент кузи” турнири якунланди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада юз эллик нафарга яқин ўғил-қиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашди.

Швейцария усулида тўққиз турдан иборат бўлган мусобақада бош соврин учун кураш сўнгги партиягача давом этди. “А” гуруҳида Одил Раҳмон, Элбек Жуманов, Бобир Сатторов ўтказилган тўққиз турда етти очкодан жамғарди. Қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига Одил Раҳмон биринчи, Элбек Жуманов иккинчи ва Бобир Сатторов учинчи ўринни эгаллади.

“В” гуруҳидаги баҳсларда қашқадарёлик Умар Исомов тўққиз тур давомида Александр Пак, Сарвар Тошхонов, Лайло Чоршанбиева, Ситора Сапарова, Селби Какишева, Бобур Эшбоев, Раҳмон Сулаймонов, Хайриддин Муродовни мағлубиятга учратди. Меҳриддин Йўлдошев билан дуранг натижа қайд этган шахматчи жами 8.5 очко жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ушбу гуруҳда сирдарёлик Бобур Эшбоев иккинчи, тошкентлик Асадбек Эгамбердиев учинчи ўринга лойиқ топилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
5 095