ЎзА Ўзбек

12.10.2015 18:22 Чоп этиш версияси

Мусобақа қизғин паллага кирди

Мусобақа қизғин паллага кирди Пойтахтимизда шахмат бўйича анъанавий “Тошкент кузи” турнири давом этмоқда. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 150 нафарга яқин ўғил-қиз куч синашмоқда.

Мусобақанинг “А” гуруҳида Одил Раҳмон, Саидакбар Саидалиев, Георгий Шванов ўтказилган олти турда беш очкодан жамғариб, турнир жадвалининг кучли учлигида бормоқда. Сирожиддин Нажмиддинов, Абдумалик Абдусалимов, Борис Лебедов, Элбек Жуманов ҳисобида 4,5 очкодан бор.

«В» гуруҳидаги баҳсларда сирдарёлик Бобур Эшбоев олти имкониятдан барчасида ғалаба қозонди. Иккинчи ўринда бораётган қашқадарёлик Умар Исомов ҳисобида 5,5 очко бор. Навоийлик Меҳриддин Йўлдошев тўрт ғалаба, икки дуранг натижа билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳсида “А” гуруҳида иштирок этаётган Райҳон Дониёрова олти имкониятдан тўрттасида ғалаба қозонди. Умида Чоршанбиева иккинчи, Моҳим Орзумуҳаммедова учинчи ўринда бормоқда.

Нурилло Насриев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
6 563