ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Муроджон Аҳмадалиев рингга қайтмоқда

Муроджон Аҳмадалиев рингга қайтмоқда

Професcионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55 кг) WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камари соҳиби, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини ноябрь ойида ўтказишни режалаштирмоқда.

“Boxingscene” сайтининг хабар беришича, “Matchroom” компанияси томонидан ноябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказилиши кутилаётган профессионал бокс кечасида Муроджон Аҳмадалиев IBF йўналишида мажбурий даъвогар ва вақтинчалик жаҳон чемпиони япониялик Рёсуке Ивасадан ўз камарини ҳимоя қилади.

Кечанинг асосий жангида собиқ жаҳон чемпиони Дениэль Жейкобс рингга кўтарилади. Унга рақиб сифатида эса ҳозирча 2 та номзод Габриэль Росадо ва Жон Райдер номзоди илгари сурилмоқда.

Дунё ва ўзбек спортига оид хабарларни UzA.uz сайтида кузатиб боринг!

6 827
Ж. Тошхўжаев, ЎзА