ЎзА Ўзбек

11.02.2020 Чоп этиш версияси

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини “Humo Arena”да ўтказиши мумкин

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини “Humo Arena”да ўтказиши мумкин

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида “WBA Super” ва “IBF” чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини Тошкентда ўтказиши мумкин. 

Маълумотларга кўра, М.Аҳмадалиев “IBF” йўналиши бўйича вақтинчалик чемпион, 2019 йилнинг март ойидан буён мажбурий даъвогар бўлиб турган япониялик Рёсуке Ивасага қарши жанг ўтказиши керак бўлади. Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпион вакилларини мажбурий ҳимоя бўйича огоҳлантирган. Шу сабабли тез орада мазкур жангни ўтказиш бўйича музокаралар бошланади.

Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутерлари жангни Тошкентдаги кўп тармоқли “Humo Arena” спорт мажмуасида ўтказишни режалаштирмоқда. Жанг ўтказилиш санаси ҳали аниқ бўлмади. 

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев ўзининг сўнгги жангида америкалик Даниэл Романни мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита жаҳон чемпионлик камарига эга чиққан эди.

3 646
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА