ЎзА Ўзбек

09.11.2018 10:10 Чоп этиш версияси

Муроджон Аҳмадалиев Исак Зарате билан жанг қилади

Муроджон Аҳмадалиев Исак Зарате билан жанг қилади

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда ўтказади.

Атлантик Ситидаги “Hard Rock Hotel & Casino” аренасида ўтказиладиган жангда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади. Ушбу жангда боксчимиз ўзининг WBA Inter-Continental камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги фаолияти давомида 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 3 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Зарате эса 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. 3 та жангда мағлуб бўлган. Яна 3 та жангда эса дуранг қайд этган.

ЎзА
1 534