ЎзА Ўзбек

28.09.2018 Чоп этиш версияси

Мураббийлар мукофотланди

Мураббийлар мукофотланди
Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда жорий йилда Индонезиянинг Жaкaртa вa Пaлембaнг шaҳaрлaридa ўткaзилгaн XVIII ёзги Осиё ўйинлaрида ғолиб вa совриндор бўлган спортчилар мураббийларига пул мукофотлaри топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни маънан етук, спортга бўлган қизиқишини ошириш, бу борадаги ютуқ ва ғояларини қўллаб қувватлаш йўлида самарали ишлар қилинаётганини таъкидлади. Шунингдек, барчани 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан табриклаб, спорт мураббийларига масъулиятли ишида муваффақиятлар тилади. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг XVIII ёзги Осиё ўйинлaри ғолиб вa совриндорлaрини тайёрлаган тренерларни тақдирлаш бўйича фармойиши ўқиб эшиттирилди. 

Унга кўра, Осиё ўйинларида шогирдлари олтин медални қўлга киритган мураббийлар 2500, шогирдлари кумуш медаль соҳиби бўлганлар 1500, бронза медалга эга чиққан спортчиларимизнинг мураббийлари эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланди. 

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Жaкaртa вa Пaлембaнг шaҳaрлaридa ўткaзилгaн XVIII ёзги Осиё ўйинлaридa спортчилaримиз 21 олтин, 24 кумуш вa 25 бронзa, жaми 70 тa медaлни қўлгa киритиб, мазкур ўйинлар тарихидаги энг яхши натижани қайд этишган эди. 

3 (1).JPG

4.JPG

5 (1).JPG

9 (1).JPG

15.JPG

17.JPG


3 695
Гулноза Бобоева, ЎзА