ЎзА Ўзбек

12.10.2019 Чоп этиш версияси

Мунисанинг олтин медали

Мунисанинг олтин медали

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунида самбочилар 12 та вазн тоифасида (ўсмирлар ва ёшлар) ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.

Қувонарлиси, мусобақада ёшлар ўртасида -40 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муниса Эшқулова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, ёшлар ўртасида Саидали Раҳимов (-51 кг), ўсмирлар ўртасида Наргизахон Абдулатипова (-44 кг) ва Бектош Назаров (-48 кг) мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

photo_2019-10-12_12-23-36.jpg

photo_2019-10-12_12-23-39.jpg

3 641
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА