ЎзА Ўзбек

03.07.2018 15:04 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: нимчорак финалнинг охирги куни

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: нимчорак финалнинг охирги куни
Бугун кейинги босқичга чиққан барча терма жамоалар номи аниқ бўлади. Шунингдек, уч кундан сўнг чорак финал ўйинларига старт берилади. Демак, ушбу кундаги ўйинлар билан танишинг.

Швеция - Швецария

“Санкт-Петербург арена”, Санкт-Петербург, 19:00

wqpvehjiaeifjq4bssyb.jpg

Бу терма жамоалар шу кунгача жаҳон кубоги доирасида 5 марта дуч келишган бўлса, ундан 4 тасида скандинавияликлар, бир учрашувда эса европаликлар зафар қучишган. Умумий учрашувлар сони 27 тага тенг. 10 та ғалаба шведларда, яна шунча эса швецарияликларда, қолган 7 баҳс эса дуранг билан якунланган. Бугунги ўйинни шиддатли кечишини таъминлайдиган омил ўртага чорак финал қўйилганлигидир. Ушбу баҳсга бош ҳакам сифатида эса словениялик Дамир Скомина гуруҳи тайинланган.

Колумбия – Англия

“Спартак” стадиони, Москва, 23:00

lmle9fgujgxyfippbdb2.jpg

Англия Колумбия билан шу кунгача 5 марта куч синашган бўлса, ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган. 3 ғалаба, 2 дуранг бор инглизлар ҳисобида. Бугун жанубий америкаликлар ана шу нохуш анъанага барҳам бериш учун ҳам майдонга чиқишса керак. Колумбияликларнинг дастлабки турдаги мағлубиятдан сўнг, кейинги икки учрашуви ғалаба билан якунлангани сизга яхши аён. Демак, уларда олдинга силжиш бор. Бироқ инглизлар бунга жим қараб турмаса керак. Хуллас, бугун ҳам зерикмаймиз. Учрашувни америкалик Марк Гайгер “бригада”си бошқариб боради.

Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА
7 753