ЎзА Ўзбек

07.07.2018 12:19 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Лотин америкаликлар «ўйиндан чиқди», кубок Европада қоладиган бўлди

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Лотин америкаликлар «ўйиндан чиқди», кубок Европада қоладиган бўлди
Чорак финал баҳсларининг биринчи кунидан кейиноқ Жаҳон Кубоги Европада қолиши маълум бўлди. Лотин Америкасининг ҳар иккала вакили имкониятни бой бергач, баҳсларни давом эттираётган жамоалар орасида бегоналар қолмади - фақат «Кўҳна қитъа» вакиллари. 

Жаҳон чемпионатининг бош совринини кетма-кет тўртинчи бор Европа жамоалари қўлга киритишяпти. Европа – Америка баҳсида ҳисоб яна биттага ошадиган бўлди – 12:9.
Сюрпризлар ва рекордлар Мундиали номини олган Россия Федерацияси Жаҳон чемпионати ҳар бир ўйин кунидан кейин янги рақамларни тақдим этяпти. Энг кўп финалда ўйнаган жамоалар бу сафар ҳал қилувчи босқичга етиб кела олишмади: Германия (8 та финал), Бразилия (7 та финал). Баҳсларни давом эттираётганлар орасида иккита чемпион қолди: Франция ва Англия. Соф Европа жамоаларининг финали бу гал тўққизинчи бор кузатилади. Россиядаги Финал учрашуви эса Жаҳон чемпионатининг юбилей – 900 учрашуви бўлар экан.

c8filkbv4t2gvkkmclw5.jpg

Чорак финал тўқнашувларининг биринчиси - Франция – Уругвай учрашувида европаликлар рақибларининг хатолари учун кечирмади. Битта стандарт, битта дарвозабоннинг хатоси. Кавани ўйнамаган учрашувларда одатда Уругвай муваффақият қозонмаган, бу иккинчи фактор. 
Бразилия – Белгия учрашувида қайд этилган Фернендинонинг автоголи эса кўп нарсани ҳал этди. Бу мундиалнинг 11-автоголи бўлди. Иккинчидан, Белгиянинг кучига бўлган ишончини оширди. Тибо Куртуа эса битта учрашувдаги сейвлар бўйича рекордни такрорлади: 9 та сейв.
Ва сўнгги маълумот: чемпион бўлган саккизта жамоанинг 6 таси буни ўз уйида амалга оширган. Еттинчисини кутяпсизми?

qwurz6wl3vierocfztl6.jpg

Чорак финал. 6 июль.

УРУГВАЙ - ФРАНЦИЯ - 0:2. «Нижний Новгород» стадиони.
Бош ҳакам - Нестор Питана (Аргентина).
Уругвай: Фернандо Муслера, Хосе Хименес, Диего Годин, Мартин Касерес, Родриго Бентанкур (Кристиан Родригес, 58), Найтан Нандес (Урретивиская, 73), Лукас Торрейра, Матиас Весино, Диего Лаксалт, Луис Суарес, Кристиан Стуани (Макси Гомес, 58).
Франция: Уго Лорис, Бенжамин Павар, Рафаэл Варан, Самуэл Умтити, Лукас Эрнандес, Пол Погба, НЪГоло Канте, Корентин Толиссо (Нзонзи, 81), Килиан Мбаппе (Дембеле, 87), Оливе Жиру, Антуан Гризманн (Фекир, 90+2).
Гол: Р.Варан 40, А.Гризманн 61.
Огоҳлантиришлар: Р.Бентанкур (38) - Л.Эрнандес (33).

БРАЗИЛИЯ - БЕЛГИЯ - 1:2. «Қозон арена» стадиони.
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия).
Бразилия:Алиссон, Фагнер, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Паулино (Ренато Аугусто, 73), Фернандино, Виллиан (Фирмино, 46), Филиппе Коутино, Неймар, Габриел Жезус (Дуглас Коста, 58).
Белгия: Тибо Куртуа, Ян Вертонген, Венсан Компани, Тоби Алдервейрелд, Тома Мене, Маруан Феллайни, Аксел Витсел, Носир Шодли (Томас Вермален, 82), Кевин Де Брюйне, Ромелу Лукаку (Юри Тилеманс, 87), Эден Азар.
Голлар: Фернандино (13, ўз дарв), Ренато Аугусто (76) - Кевин Де Брюйне (31). 
Огоҳлантиришлар: , Фернандино (85), Фагнер (90) - Тоби Алдервейрелд (47), Тома Мене (71).

Ойбек Юнусов, ЎзА
6 326