ЎзА Ўзбек

12.07.2018 11:46 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Франция учинчи, Хорватия эса биринчи марта финалда

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Франция учинчи, Хорватия эса биринчи марта финалда
Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи, сўнгги палласига ҳам етиб келдик. Кутилмаган, ажойиб ва ҳайратни оширувчи ўйинлар ярим финалда ҳам давом этди. 

Дидье Дешам Евро-2016 дан кейин терма жамоасини Жаҳон чемпионати финалигача ҳам олиб чиқолди. Ва бу борада ўзига хос ажойиб натижа ўрнатди. Бельгияга қарши учрашув тақдирини Самюэль Умтити томонидан киритилган ягона гол ҳал этди. 
Франция ўз тарихида учинчи марта мундиал финалга йўл олди. 1998 йилда уч ранглилар Бразилиядан устун келган бўлишса, 2006 йили финалда Италия термасига имкониятни бой беришганди.
ФИФА тарихида шунингдек, Голландия терма жамоаси ҳам уч марта финалга қадар етиб борган. Ҳал қилувчи ўйинда энг кўп иштирок этган терма бу Германия – 8 марта. Бразилия ҳисобида 7та финал бор, Аргентина ва Италия термалари эса 6 марта финал иштирокчисига айланган. 
Французлар сўнгги олтита Жаҳон чемпионатининг учтасида финалга чиқишнинг уддасидан чиқишди.

0fea244d-67bf-49ed-ab9f-c84174b1e9a4.jpg

Хорватия термаси Жаҳон чемпионати тарихида кетма-кет уч марта овертаймда ўйнаган иккинчи жамоага айланди. Унга қадар 1990 йили Англия шундай кўрсаткични қайд этган эди. Хорватия биринчи марта мундиал финалида ўйнайдиган бўлди. Шу ўринда қайд этиш лозим, биринчи марта Осиё минтақасида фаолият олиб бориб, сўнгра миллий терма жамоа рулига ўтирган мутахассис бу қадар улкан ютуқни қўлга киритяпти. Гап Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич ҳақида кетяпти. Бундан тўрт йил муқаддам у БААнинг Ал Айн шаҳри жамоасини бошқарган, мазкур клуб билан бир мартадан мамлакат чемпионати, Президент Кубоги ва Осиё Чемпионлари лигаси финалида ўйнаганди. Кейинги бекат эса миллий терма билан Жаҳон чемпионати финали бўлди.

6c444c21-37f2-47da-bffd-2465a88284db.jpg

Ярим финал.
10 июль. “Санкт-Петербург” стадиони.
ФРАНЦИЯ - БЕЛЬГИЯ - 1:0 
Бош ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай).
Франция: Уго Льорис, Люка Эрнандес, Самюэль Умтити, Рафаэль Варан, Бенжамен Павар, Поль Погба, Нголо Канте, Блез Матюиди (Корентин Толиссо, 86), Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн, Оливье Жиру (Стивен Нзонзи, 85).
Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Альдервейрлд, Венсан Компани, Ян Вертонген, Насер Шадли (Миши Батшуайи, 90+1), Маруан Феллайни (Карраско, 80), Аксель Витсель, Мусса Дембеле (Дрис Мертенс, 59), Кевин Де Брюйне, Эден Азар, Ромелу Лукаку.
Гол: Самюэль Умтити (52).
Огоҳлантиришлар: Нголо Канте (87), Килиан Мбаппе (90+3) - Эден Азар (63), Тоби Альдервейрлд (71), Ян Вертонген (90+4).

11 июль. Москва. “Лужники” стадиони. 
ХОРВАТИЯ - АНГЛИЯ - 2:1
Бош ҳакам: Жунейт Чақир (Туркия).
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).
Англия: Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.
Голлар: Перишич (68), Манжукич (109) – Триппьер (5).
Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Ребич (96) - Уокер (54). 


УЧИНЧИ ЎРИН УЧУН.

 14 июль, 19:00
Санкт-Петербург. “Санкт-Петербург” стадиони. 

БЕЛЬГИЯ - АНГЛИЯ.


ФИНАЛ.

 15 июль, 20:00
Москва. “Лужники” стадиони. .

ФРАНЦИЯ – ХОРВАТИЯ

О.Юнусов
7 247