Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 13:40 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: финалдан олдинги финаллар

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: финалдан олдинги финаллар
Бугун Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларига старт берилади. Бугун фаворит сифатида кўрилаётган жамоаларнинг тўрттаси майдонга тушади.Тўғри, ушбу мундиал онгимиздан фаворит ёки аутсайдер деган тушунчани олиб ташлаяпти. Бироқ барибир шу босқичгача етишнинг ўзи бўлмайди. Демак, бугунги ўйинлар билан танишинг.
Уругвай – Франция

jnapuxjmi8qjy5t890ix.jpg

“Нижний Новгород” стадиони, Нижний Новгород

19:00

Дастлаб Уругвай терма жамоаси Дидие Дешам шогирдаларига қарши майдонга чиқишади. Ўзга сайёрадан келган иккита юлдузни ўз термалари билан уйларига равона қилган мазкур жамоалардан бирининг ҳам бу оқшом сафари қарийди. Албатта, бу осон кечмайди. Хўш, ушбу термалар шу кунгача неча бор куч синашишган? Жамоалар бундан олдин 7 бор куч синашган ва ундан тўрттаси 0-0 ҳисоби билан якунланган. Бир ўйинда французлар ва қолган икки баҳсда Жанубий америкаликлар ғалаба қозонган. Ўйинларнинг учтаси мундиалларга тўғри келади ҳамда уларнинг иккитаси Уругвайнинг ғалабаси билан биттаси дуранг билан ўз ниҳоясига етган. Бу чемпионатдаги учрашувга аргентиналик ҳакам Нектор Питана “бригада”си тайинланган.

Бразилия – Белгия

s1actolhtjnwzi2utgt2.jpg

“Қозон арена”, Қозон

23:00

Куннинг иккинчи ўйинида Жанубий Американинг бошқа бир термаси - Бразилия Европа вакили Белгия бил куч синашади. Иккала жамоанинг ҳам ҳужумкор термалар эканлигини инобатга олсак, ўйин голлар ёмғири остида ўтса ажаб эмас. Бугунги ўйинни инобатга олмаганда жамоалар 4 марта майдонга чиқишган. Шундан учтасида Бразилия ва бир ўйинда Белгия зафар қучган. Ана шу баҳсларнинг биттаси жаҳон кубогига тўғри келади ва унда Жанубий америкаликлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бугунги учрашувда бош ҳакам сифатида сербиялик Милорад Мажич ишлайди.

ЎзА
2 630