ЎзА Ўзбек

15.07.2018 13:45 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: ФИНАЛ

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: ФИНАЛ
Мана, сиз-у бизни тўрт йил сабрсизлик билан куттирган финал ҳам келди. Яқин уч соат давомида бутун дунё аҳлининг деярли ярми ушбу учрашувни кузатиб боради.

Хўш, жамоалар бизга нималар ҳадя этишади? Қувончми ёки қайғу? Албатта нималар туҳфа этганда ҳам биз муросасиз ва гўзал учрашув гувоҳи бўлсак бўлгани.

rt36ukge9ct7uloidvag.jpg

Дидие Дешамнинг жамоаси финалгача мундиал фаворит саналаётган икки терма: Аргентина ҳамда Бельгияни ўчириб юборишди. Хорватиянинг қаҳрамонликларини гапирмаса ҳам бўлаверади. Ҳозир уларнинг дунё бўйлаб мухлислари шу даражада ортиб боряптики, ҳаттоки ижтимоий тармоқлардаги сўровномаларда ҳам аксарият мухлислар айнан Далич шогирдларига омад тиламоқда. Бу яхши албатта.

wzfniyu8g6vofuzncsrk.jpg

Французлар 20 йил ичида учинчи бор финалда ўйнашяпти. Дастлабки чемпионликда ҳозирги мураббийнинг ўрни беқиёс бўлган. Худди ҳозирги финалгача бўлган йўл сингари. Қизиқ а? Футболчи сифатида чемпион бўлган Дидие, бугун мураббий сифатида ҳам жаҳон чемпиони бўлиш арафасида. Шу кунгача футболчи ва мураббий сифатида жаҳон чемпиони бўлишга бразилиялик Марио Загало ҳамда германиялик афсонавий футболчи Франс Беккенбаур эришган. Бугун Дешам ҳам шу натижага эришиши мумкин.

hsuvh6aajxfheibncquh.jpg

Хорватия финалга чиқиб тарихга кириб бўлди. Агар финални ҳам ютса, жаҳон чемпионатида зафар қучган 9 терма жамоага айланади. Шунингдек, Европа шарафини ҳимоя қилаётган 6 жамоа бўлади. Умумий ҳисобда 21 жаҳон кубоги совриндори дея эътироф этилади. Албатта, бундай мисоллар бисёр.

5b4764a7fc7e93927d8b4588.jpg

Жамоаларнинг бугунги баҳсни инобатга олмаганда ўзаро 5 марта тўқнаш келишган. Уч бор французлар зафар қучган бўлса, икки марта дуранг қайд этилган. Жаҳон кубокларидаги ягона баҳс 1998 йилги мундиалга тўғри келади. Ўшанда Франция ярим финал баҳсида Хорватия устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган ва якунда чемпион бўлишганди.


ФИНАЛ

Франция – Хорватия

“Лужники”, МОСКВА

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Бош ҳакам: Нестор Питана

ЎзА
7 847