ЎзА Ўзбек

07.07.2018 14:48 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: бугун мезбонлар ўйнайди

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: бугун мезбонлар ўйнайди
Ушбу муниалда ҳар нарса юз беряпти. Шундай экан, бугун ҳам турли хил натижалар кутиб қолишда давом этамиз.

Швеция – Англия

“Самара арена”, Самара

7 июль, 19:00

bxwsd8690xocgi5naecc.jpg

Куннинг биринчи ўйинида инглизлар ном жиҳатдан фаворит саналади. Бироқ шведларнинг “зафар йўли”га эътибор қаратсангиз, туманли албионни аутсайдер санаб қолишингиз мумкин. Термаларнинг бу ўйингача статистикаси қуйидагича: 8 ғалаба инглизларда, 7 бор эса скандинавияликларда, 10 учрашув дуранг билан ниҳояланган. Ўйинларнинг 5 таси жаҳон кубокларига тўғри келади ва энг қизиғи, уларнинг ҳаммаси дуранг билан якунланган. Олдинги мундиаллардан мазкур баҳснинг фарқи, албатта, бу сафарги учрашувда қайсидир жамоа зафар қучади. Чунки аввалги ўйинларнинг барчаси гуруҳ босқичларига тўғри келган. Демак, бугунги тўқнашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳига голландиялик Бьорн Кейперс бошчилик қилади.

Россия – Хорватия

“Фишт” стадиони, Сочи

7 июль, 23:00

l5wplbfy7ynfwc9h1eal.jpg

Мезбонлар яқин тарихларида биринчи бор шу босқичга етиб келишди. Хорватлар ҳам охирги марта бундан 20 йил муқаддам ўйнаган чорак финалда. Кўринишидан иккала термада ҳам кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Айниқса, испанларни мундиалдан чиқариб юборган Россияда руҳий устунлик катта. Жамоалар шу кунгача 3 бор тўқнаш келишган ва уларнинг биттасида хорватлар зафар қучган қолган икки баҳс дуранг билан тугаган. Бугунги учрашувга италиялик ҳакам Сандро Рикки “бригада”си тайинланган.

ЎзА
6 576