Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.07.2018 11:35 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Бельгия – Англия учрашуви

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Бельгия – Англия учрашуви
Хабарингиз бор бугун жаҳон чемпионати учинчи ўрни учун баҳс бўлиб ўтади. Унда “ғолиблар ичра мағлуб” икки терма куч синашади.

Иккала жамоа ҳам финал учун ҳаракат қилишди. Бироқ омад ўзгаларга кулиб боқди. Илож қанча энди улар бронза медаллари учун курашади. Бу термалар эсингизда бўлса, гуруҳ босқичида ҳам рўбарў келишган бўлиб, унда Роберто Мартинес шогирдлари зафар қучганди. Саутгейт айёрлик қилиб учинчи таркибни ташлаган ва якунда ўз жамоаси учун “фойдали” бўлган мағлубиятни қабул қилиб олганди. Мартинес бугун тарихдаги энг кучли Бельгияни майдонга тушираман деб, айтиб ўтди. Гарет эса бир неча кун олдин, футболчиларим учинчи ўрин учун майдонга тушишни хоҳлашмаяпти қабилида интервю берди. Кўрамиз, бугун термалар қандай кайфиятда майдонда ҳаракат қилишар экан.

Бельгия - Англия

“Санкт-Петербург” стадиони, Санкт-Петербург

Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Бош ҳакам: Алиризо Фағони

ЎзА
9 328