ЎзА Ўзбек

02.07.2018 13:38 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Акинфеев Россияни кейинги босқичга олиб чиқди

МУНДИАЛ КУНДАЛИГИ: Акинфеев Россияни кейинги босқичга олиб чиқди
Шанба оқшомидаги ўйинларнинг дастлабкисида Аргентина 4-3 ҳисобида Францияга мағлуб бўлганидан хабарингиз бор. Шунингдек, Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия ҳам турнирни тарк этди.

9d1f2b39-ddab-4661-9e4f-4c3e1a69484c.jpg

Кеча эса Европанинг яна бир гранд жамоаси – Испания мундиални нимчорак финалда якунлади. Асосий вақтда 1-1 ҳисоби қайд этилгандан сўнг, жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишди. Россиянинг чуқур ҳимояга ётиб олиши ҳамда европаликларнинг ҳужмни якунлашдаги самарасизлиги термаларнинг пеналтилар сериясигача боришига сабаб бўлди. Футбол лотереясида испанлардан Коке ҳамда Аспаснинг зарбаларини дарвозабон Акифеев қайтарди. Бу эса Россиянинг кейинги босқичга чиқишига етарли бўлди.

2a8b319b-feaf-4071-b803-4a93c3646f7a.jpg

Тунда Хорватия ва Дания термалари чорак финал учун навбатдаги жангга киришди. Ўйиннинг биринчи 5 дақиқалигида муҳлислар иккита гол кўришди. Йоргенсеннинг 2-дақиқадаги голига хорватлардан Маджукич 5-дақиқада урган голи билан жавоб қайтарди. Шундан сўнг бу ҳисоб пеналтилар сериясигача ўзгармай қолди. Пеналтиларда Далич шогирдлари 3-2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

c2da8939-917e-4671-9390-395391998226.jpg

Чорак финалнинг дастлабки жамоалари:

ФРАНЦИЯ – УРУГВАЙ

“Нижний Новгород” стадиони, Нижний Новгород. 6 июль, 17:00

РОССИЯ – ХОРВАТИЯ 

“Фишт” стадиони, Сочи. 7 июль, 21:00

Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА
6 956