Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.06.2018 13:46 Чоп этиш версияси

МУНДИАЛ АНОНСИ. 4-кун: Бугун илк бор ҳамюртимиз комиссарлик қилади

МУНДИАЛ АНОНСИ. 4-кун: Бугун илк бор ҳамюртимиз комиссарлик қилади Ҳар иккаласида ҳам биринчи турдаёқ пешқадам бўлиб олиш имконияти бор. Яна ким билади, буни футбол дейдилар.

Бугун, Россияда давом этаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни. 1-тур доирасида “Е” гуруҳида иккита, “Ғ” гуруҳида эса битта учрашув ўтказилади.

“Е” гуруҳида Коста-Рика терма жамоаси мезбон сифатида Сербия давлати вакилларини қабул қилади. Мазкур учрашувни сенегаллик Маланг Диедхиу бошқариб борада. Эътиборли жиҳати, бу ўйинда илк бор ўзбекистонлик мутахассис ҳам иштирок этади. ЎФА вакили Алим Арифов мазкур учрашувни комиссар сифатида бошқарадиган бўлган.

Гуруҳдаги иккинчи ўйин – Бразилия ва Швейцария баҳсининг бош ҳаками эса мексикалик Сезар Рамос бўлади.

“Ғ” гуруҳидаги Германия ва Мексика термалари ўртасидаги учрашувни бошқариш қитъадошимиз, эронлик Алиризо Фағоний зиммасига топширилган.

Коста-Рика – Сербия учрашуви Тошкент вақти билан 17:00да, Германия – Мексика ўйини 20:00да, Бразилия – Швейцария баҳси эса кечки оқшом, соат 23:00да бошланади.

ЎзА
6 424