ЎзА Ўзбек

06.07.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Мундиал-2018: Олим Арифов комиссар сифатида олтинчи ўйинини ўтказади

Мундиал-2018: Олим Арифов комиссар сифатида олтинчи ўйинини ўтказади
ФИФА ватандошимизга навбатдаги ўйинни ҳам ишониб топширди.
Россия майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатида комиссар сифатида ишлаётган, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар Жаҳон чемпионатида бешта ўйинда комиссар сифатида ишлаб, ЖЧ мутасаддиларида ўзбекистонлик мутахассисга нисбатан ишончни оқлаб келмоқда. Ҳамюртимиз гуруҳ босқичидан ўрин олган тўртта ўйин ( Коста-Рика – Сербия, Дания – Австралия, Уругвай – Россия, Сенегал – Колумбия), нимчорак финалда битта (Бразилия - Мексика) учрашувда ишлади. 
Арифов чорак финалдан ўрин олган Швеция - Англия ўйинида комиссарлик қиладиган бўлди. 
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Ойбек Юнусов, ЎзА
7 144