ЎзА Ўзбек

23.10.2012 14:08 Чоп этиш версияси

Муҳим ғалаба

19 ёшгача бўлган қизлардан таркиб топган Ўзбекистон терма жамоаси 2013 йилги Осиё чемпионатига чиқиш учун Малайзияда ўтказилаётган саралаш мусобақасида дастлабки ғалабасини нишонлади.

Саралаш мусобақасининг дастлабки босчиқида ўн бир мамлакат терма жамоаси уч гуруҳга бўлинган ҳолда тўп сурмоқда. Қоидага кўра, ҳар бир гуруҳдан энг кучли икки жамоа иккинчи саралаш босқичига йўлланма олади ва Осиё чемпионатининг финал қисмига чиқиш учун курашни давом эттиради.

“А” гуруҳида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш ва Ҳиндистон футболчилари билан рақобатлашмоқда. Ҳамюртларимиз гуруҳдаги биринчи учрашувда Бангладеш футболчилари устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Рақиб дарвозасини Селиме Гугуева ҳамда Маҳлиё Юсупова ишғол қилди.

Ушбу гуруҳда учта жамоа иштирок этаётгани боис бу ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини муддатидан олдин иккинчи саралаш босқичига олиб чиқди. Футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 24 октябрь куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Осиё чемпионати финал босқичида кучли учликдан жой олган терма жамоалар 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади.

 


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
8 254