ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

“Мистер печень”, “Принц” номлари билан машҳур Умурзоқовнинг навбатдаги жанги муддати маълум

“Мистер печень”, “Принц” номлари билан машҳур Умурзоқовнинг навбатдаги жанги муддати маълум

Ўзбекистонлик WBA Asia чемпионлик камари соҳиби Равшанбек Умурзоқов (10-0, 7 КО) кириб келаётган йилнинг январь ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Россия профессионал рингларида “Мистер печень”, “Принц” номлари билан машҳур Умурзоқов 2020 йилнинг 24 январь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида WBA Asia чемпионлик камарини венесуэлалик Эснейкер Корреа (13-2-1, 11КО)га қарши жангда ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Равшанбек -61,2 кг вазн тоифасида 10 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг еттитасида рақибларини нокаутга учрата олган.

2 939
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА​