ЎзА Ўзбек

01.04.2019 15:30:35 Чоп этиш версияси

Мишель Платини нега фаолиятини 32 ёшда якунлаганини айтди


“Ювентус”нинг собиқ футболчиси Мишель Платини “кекса-сеньора”нинг ЕЧЛдаги имконияти қандай эканлиги ва фаолиятини нега эрта якунлаганининг сабабини маълум қилди.

“– Ҳозирги “Ювентус”да ўйнай олармидингиз?

– Мен бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаганман. Менимча, бу икки даврни солиштириш ўринсиз.

– Сиз, 32 ёшингизда фаолиятингизни якунлагансиз. Роналду “Ювентус”га ўтган пайтда 33 ёшда эди.

– Унинг танаси меники каби эмас. Бутунлай бошқача. Бундан ташқари, Роналду руҳий жиҳатдан жуда кучли. Менинг ҳам кучли томонларим йўқ эмас эди: яхши ўнг оёғим, мен урган кўплаб голлар. Айтмоқчи бўлганим, менда бензин тугаганди, газ билан югуришни эса хоҳламадим.

mishel-platini-v-yuventuse.jpg

– Сизнингча, “Ювентус” бу йил Чемпионлар Лигасида фаворитми?

– Ҳа. Ушбу мусобақада ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. “Ювентус” ажойиб характерга эга. Буни “Атлетико” билан бўлиб ўтган баҳс ҳам кўрсатиб турибди”, – дейди УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, туринликлар ЕЧЛ 1/4 финал доирасида Голландиянинг “Аякс” клуби билан тўқнаш келади. Ғолиб бўлган жамоа ярим финалда “Тоттенхэм” – “Манчестер Сити” жуфтлигига қарши баҳс ўтказади.

Маълумот ўрнида, Платини 1982-1987 йилларда “Ювентус” таркибида ҳаракат қилган. У 1984/85 йилги мавсумда жамоа билан Чемпионлар Лигаси (собиқ Чемпионлар Кубоги)да зафар қучишга эришган.