ЎзА Ўзбек

11.02.2019 17:29 Чоп этиш версияси

Миллий терма жамоамиз Уругвай ва бошқа жамоалар билан куч синашади

Миллий терма жамоамиз Уругвай ва бошқа жамоалар билан куч синашади

Яна бир ҳафтадан кейин миллий терма жамоамиз Хитойда ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади ва кучли термаларга қарши майдонга тушади.

“Хитой Кубоги” деб номланган ўзига хос кичик турнирда футболчиларимиздан ташқари майдон эгалари, Таиланд ва Уругвай терма жамоалари ҳам қатнашади. Турнир Гуанси шаҳрида 18-26 февраль кунлари ўтиши белгиланган.

Қуръага кўра, Эктор Купер шогирдлари дастлаб Таиланд термасига қарши баҳс олиб боради. Ўз ўрнида Уругвай мезбонларга рўбарў келади. Демак, ўйинлар ярим финал мақомида ташкил этилади. Кейин эса ютганлар ютганлар билан, мағлублар мағлублар билан куч синашади. Шу тариқа кичик турнирнинг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлади.

Мазкур мусобақа илк бора ўтказилаётгани йўқ. Аввал ҳам икки маротаба ташкиллаштирилган. Айтайлик, 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой термалари қатнашган, якунда Чили терма жамоаси бош соврин эгаси бўлган.

Ўтган йили ташкил этилган турнирда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой термалари қатнашган ва унда уругвайликлар ғолиб чиқишган.

Ойбек Юнусов, ЎзА​​
2 581