ЎзА Ўзбек

28.11.2019 Чоп этиш версияси

Миллий терма жамоалар рейтинги: Ўзбекистон қайси поғонада?

Миллий терма жамоалар рейтинги: Ўзбекистон қайси поғонада?

Бугун ФИФА расмий сайтида миллий терма жамоаларнинг ҳар ой тақдим этиб келинадиган рейтинги эълон қилинди.

Мазкур рейтингни 1765 очко билан Европа қитъаси вакили, Бельгия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғонада 1733 очко билан амалдаги Жаҳон чемпионлари – Франция миллий термаси қайд этган бўлса, кучли учликни 1712 очко билан Жанубий Америка қитъаси вакили, Бразилия миллий терма жамоаси банд этган.

Снимок.PNG

Осиё қитъасининг энг яхши терма жамоаси номига Япония миллий терма жамоаси муносиб бўлиб турибди. Японлар 1500 очко билан Осиёда биринчи, умумий рейтингда эса 28 ўринда қайд қилинган.

Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган рейтингда ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди ва 2019 йилни 85-ўринда тугатди. Терма жамоамиз Осиё қитъасида ҳамон 12-ўринда.

Снимок1.PNG

Қизиғи ФИФА расмий сайтида Саудия Арабистони терма жамоаси умуман қайд этилмаган. Ўтган ой Саудия Арабистони 69-ўринда эди.

ЖЧ-2022 саралашидаги қолган гуруҳдошларимиз қуйидаги ўринларни эгаллаб туришибди: Фаластин - 106, Яман - 144, Сингапур - 157 ўринларда қайд этилган.

4 737
ЎзА