ЎзА Ўзбек

28.10.2019 Чоп этиш версияси

МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА: Йиғинга 32 нафар футболчи жалб этилади

МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА: Йиғинга 32 нафар футболчи жалб этилади

Машғулотлар ҳамда Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг тўққиз нафар футболчи сафни тарк этади.

Хабарингиз бор, мамлакат миллий терма жамоамиз 14 ва 19 ноябрь кунлари Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида ўз майдонида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин миллий терма жамоаларини қабул қилади. Уч ўйиннинг биттасида мағлубият ва иккитасида ғалаба қайд этган футболчиларимиз тўртинчи тур якунларига кўра гуруҳда пешқадамлик қилиб турибди. Қолган, айниқса, Тошкентда кетма-кет ўтадиган иккита ўйинда фақат муваффақият қозонишни мақсад қилган терма жамоамиз ўқув-машғулот йиғинини 2 ноябрдан бошлашни режалаштирмоқда.

Бош мураббий Вадим Абрамов ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда 32 футболчи номи қайд этилган бўлиб, йиғин давомида ва Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг Саудия Арабистони ҳамда Фаластин терма жамоалари билан учрашувда иштирок этадиган 23 футболчи саралаб олинади.

Демак, йиғинга чақирилган кенгайтирилган таркиб:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор“), Акбар Исматуллаев (“Металлург“), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912“).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Икром Алибоев (“Сеул ФК”, Жанубий Корея), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану”, Малайзия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев (“Бунёдкор“), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Аброр Исмоилов (“Сурхон“), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор“), Жамшид Искандеров (“Локомотив“), Музаффар Музаффаров (“Металлург“), Сардор Собирхўжаев (“Пахтакор“), Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор“).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”, БАА), Ҳумоюн Муртазоев (“Насаф“).

2 814
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА