ЎзА Ўзбек

10.01.2018 11:19 Чоп этиш версияси

"Милан" жамоаси "Сан-Сиро"да қолмоқчи

"Милан" жамоаси "Сан-Сиро"да қолмоқчи Италиянинг Милан шаҳри мери Жузеппе Сала «Милан» футбол жамоаси «Интер» клуби билан биргаликда «Сан-Сиро» стадионини қайта қуришдан бош тортиши мумкинлигини ва бутунлай янги стадион қуришни маъқул эканлигини таъкидлади.

Бу баёнотга кўра, «Милан» жамоаси ўзининг расмий сайтида ушбу ҳодисаларнинг эҳтимоллигини инкор этиб, шундай жавоб берди: «Клуб ўз стадионини тарк этишни режалаштирмаяпти ва уни қайта қуриш ғоясини қўллаб-қувватлайди».

Маълумот учун: «Милан» 1926 йилдан бери «Сан-Сиро»да ўз ўйинларини ўтказиб келади. «Қизил-қора»ларнинг азалий рақиби – «Интер» клуби бу стадионда 1947 йилдан буён уй учрашувларини ўтказиб келади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
12 240