ЎзА Ўзбек

02.04.2018 11:01 Чоп этиш версияси

"Miami open - 2018" турнирида ғолиблар аниқланди

miami_open_2018_turnirida_oliblar_ani_landi.jpg

Майамида WTA ва ATP томонидан ўтказилган "Miami open - 2018" турнири якунланди.

Аёллар ўртасида ўтган мусобақанинг финал учрашувида америкалик Слоан Стивенс ва латвиялик Елена Остапенко ўзаро рақобатлашди. Унда Слоан  7:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди ва бош совринни қўлга киритди. Америкалик Жон Иснер  АТР турнирининг сўнги ҳал қилувчи финал ўйинида германиялик Александр Зверевни 6:7, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди.

Isner-Miami-Open-2018-940140.jpg

Турнирнинг жуфтлик баҳсларида эркаклар ўртасида америкалик Боб ва Майк Брайан, аёллар ўртасида австралиялик Эшли Барти ва америкалик Коко Вандевеге зафар қучди.

Шу тариқа мусобақа ғолиблари  АТР ва WTA рейтингларининг муҳим 1000 очкосига эга бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 690