ЎзА Ўзбек

28.01.2019 Чоп этиш версияси

“Металлург” Туркияда йиғин ўтказяпти

“Металлург” Туркияда йиғин ўтказяпти

Бекободнинг “Металлург” жамоаси мавсумолди учинчи йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетганди.

Жамоа аъзолари Тошкент – Истанбул – Анталия йўналиши бўйича кеча манзилга етиб олишди ва биринчи куннинг ўзидаёқ кечки машғулот ўтказишга улгуришди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, Анталияда бекободликлар 11 февраль санасигача машғулотларни давом эттиришади. Жисмоний тикланиш жараёни билан бир қаторда халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Назорат ўйинларидаги рақиблар Арманистон, Қозоғистон ҳамда Туркия жамоалари бўлиши кутиляпти.

3 977
ЎзА