ЎзА Ўзбек

06.07.2020 Чоп этиш версияси

Месси, Роналду ва Суарес XXI асрда ҳеч бир футболчи амалга оширмаган натижа қайд этмоқда

Месси, Роналду ва Суарес XXI асрда ҳеч бир футболчи амалга оширмаган натижа қайд этмоқда

Transfermarkt портали XXI асрда энг кўп голга ассистентлик қилган футболчилар рейтингини тузди.

Унга кўра, мазкур рўйхатни «Барселона» сардори Лионель Месси бошқариб турибди. Аргентиналик ҳужумчи 321та ҳолатда шерикларига голли узатма амалга оширган. Мессидан кейинги поғонада эса Криштиану Роналду ўрин олган, португалиялик 258 вазиятда жамоадошига голли пас берган. Учликни «Барселона»нинг яна бир аъзоси Луис Суарес якунлаб берган, у 256 та голга ассистентлик қилган.

XXI асрнинг энг яхши ассистентлари топ 10 талиги:

1. Лионель Месси — 321 голли узатма;
2. Криштиану Роналду — 258;
3. Луис Суарес — 256;
4. Месут Озил — 253;
5. Анхель Ди Мария — 235;
6. Сеск Фабрегас — 234;
7. Хави — 230;
8. Франк Рибери — 227;
9. Томас Мюллер — 224;
10. Штеффен Хофманн — 208.

6 777
ЎзА