ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Мерганлик маҳорати синови

Мерганлик маҳорати синови

Наманганда ёзги Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган ўқ отиш спорти бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши томонидан ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган мусобақада 160 дан зиёд спортчи, жумладан, 80 га яқин спортчи қиз ҳаво қуролидан ўқ отишда мерганлик маҳоратини синовдан ўтказди.

5.jpg

Мусобақа натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Наманган шаҳар ўқув спорт техника клуби, 2-ўринни вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, 3-ўринни Уйчи тумани ўқув спорт техника клуби жамоаси эгаллади.

Ғолиблар фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

3 843
Акрамжон САТТОРОВ, ЎзА