ЎзА Ўзбек

20.02.2019 Чоп этиш версияси

Мерганларимиз жаҳон кубогида иштирок этишади

Мерганларимиз жаҳон кубогида иштирок этишади

Бугундан Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўқ отиш бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқич баҳслари бошланади.

28 февралга қадар давом этадиган ушбу мусобақада Токио-2020 олимпиадасига рейтинг очколари ўйналади. Ушбу баҳсларда жаҳоннинг 58та мамлакатидан 495 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Эътиборлиси, нуфузли мусобақада ўзбекистонлик мерганлар ҳам совринли ўринлар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Жаҳон кубоги баҳсларига йўл олган терма жамоамиз таркибидан моҳир спортчиларимиз Вадим Скороваров, Азизжон Муҳаммадраҳимов, Сакина Мамедова, Маргарита Орлова, Олима Комилова ҳамда Елена Кузнецовалар ўрин олишган.

3 028
ЎзА​​