ЎзА Ўзбек

30.07.2019 07:05:24 Чоп этиш версияси

“Мен футболни Роналдусиз тасаввур қилолмайман”


2010 йилги интервьюсида Криштиану Роналду ўзининг севимли санъаткорлари сафида Луис Фонси биринчи рақамли эканлигини алоҳида таъкидлайди.

Дунёга машҳур “Despacito” қўшиғи муаллифи ҳам яқинда Порту шаҳрида берган концертидан сўнг, “Jornal de Notícias” газетасига берган интервьюсида Роналдунинг ўйинларидан қойил қолишини айтиб ўтган.

“Мен футболни Роналдусиз тасаввур қилолмайман. Тўғри, биз шахсан таниш эмасмиз. Бундай имконият бўлмаган ҳам. Биласизми, Роналду қўшиқларни қандай ижро этишимни кўришини истардим ва бундан жуда хурсанд бўлардим. У – ажойиб етакчи ва чемпион. Мен CR7 билан саломлашишни ва ўтириб гаплашишни хоҳлардим”, - деган Фонси.

Маълумот ўрнида, аввалроқ португалиялик футболчининг клубдан клубга ўтиши вақтидаги умумий трансфер қиймати айтилган эди. Унда клублар Роналду учун умумий – 232 миллион евро: “Манчестер Юнайтед” 19 миллион евро, “Реал” 96 миллион евро ва “Ювентус” 117 миллион евро сарфлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” клуби афсонаси ҳамда Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Кристиан Вьери Роналду ва Месси футболдан кетгандан сўнг, телевизорини деразадан улоқтиришини ва, кинотеатрга боришини маълум қилган эди.