Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 20:03 Чоп этиш версияси

Медалларни жаҳон чемпиони топширди

Марказий ҳарбий спорт клуби очиқ чемпионатининг 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида қўл жанги бўйича ғолиб ва совриндорларига мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу уларнинг ҳаётида унутилмас воқеа бўлди. Чунки, уларга медалларни қўл жанги бўйича икки карра жаҳон чемпиони Одил Сирожиддинов топширди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган турнирда 740 нафар ёш спортчи 25 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашган.

Мусобақа медалларини қўлга киритган ёш якка курашчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари ўринбосари С.Шарипов ва Марказий ҳарбий спорт клуби бошлиғи К. Юркевский табриклади.

Шунингдек, мамлакатимиз Конституциясининг 25 йиллигини нишонлаш доирасида армрестлинг бўйича Марказий ҳарбий спорт клуби очиқ чемпионатини ўтказиш кўзда тутилган.

ЎзА
1 749






Все о погоде - Pogoda.uz