ЎзА Ўзбек

30.07.2019 11:37:35 Чоп этиш версияси

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Сочига йўл олди


Бугун, 30 июль куни Россиянинг Сочи шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида халқаро суперкубок мусобақаси бошланади.

Ушбу мусобақада Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Турнир регламентига мувофиқ унда 2004-2005 йилларда туғилган ёш футболчилар ўзаро ғолиблик учун куч синашади.

Халқаро суперкубокда Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Каталония(Испания) терма жамоалари иштирок этади. Турнир ғолиблари 1 август аниқланади. Мазкур мусобақада ёш футболчиларимизга омад тилаб қоламиз.