Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2017 17:17 Чоп этиш версияси

Майдонда маҳалла ёшлари

Майдонда маҳалла ёшлари Нукусда маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган анъанавий мусобақада 20 маҳалла футбол жамоаси қатнашди.

9-10 ёшли болалар ўртасида Ипак йўли маҳалласининг “Космос” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 11-12 ёшлилар ўртасида Олмазор маҳалласининг “Жайҳун”, 13-14 ёшли ўсмирлар гуруҳида Ипак йўли маҳалласининг “Турон” жамоалари ғолиб бўлди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 525






Все о погоде - Pogoda.uz