ЎзА Ўзбек

28.01.2019 21:20 Чоп этиш версияси

Мавсум тараддуди: “Навбаҳор”дан икки ўйин, икки ғалаба

Мавсум тараддуди: “Навбаҳор”дан икки ўйин, икки ғалаба Жорий мавсумда ўз олдига янада улкан мақсадларни қўяётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинини Қримда ўтказмоқда.

Бугун “лочинлар” мазкур йиғин доирасида иккинчи назорат-синов учрашувини ўтказди. “Навбаҳор”нинг бу сафарги рақиби Қрим чемпионати вакили “Севастополь” жамоаси бўлди. Унда Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали соҳиби 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Канчельскис шогирдларидан голларни жамоанинг янги аъзолари Александр Касьян ва Иван Соловьёвлар киритишди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки гол ҳам баҳснинг биринчи бўлимида киритилди. Учрашувни наманганликлар қуйидаги таркибда ўтказишди:

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шаймонов, Иван Соловьев, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.

Наманганликлар Қримдаги дастлабки назорат-синов баҳсини Симферополнинг “Таврия” жамоасига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Энди “лочинлар” Қрим йиғини доирасида сўнгги ўртоқлик учрашувини 31 январь куни “Евпатория” клубига қарши ўтказади. “Навбаҳор”чилар юртимизга 1 февраль куни қайтиб келиши режалаштирилган.

Таркибдаги ўзгаришларга келсак, жамоа ўз сафига моҳир дарвозабон Ўткир Юсупов, шунингдек Славко Лукич, Иван Соловьёв, Александр Касьян, Шаҳзод Шаймонов, Абдужамол Исроилов, Зафар Тўраев, Ғиёс Комилов, Баҳодир Насимов сингари футболчиларни қўшиб олди.



ЎзА
6 335