ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Матбуотда спорт мавзуси қандай ёритилмоқда?​

Матбуотда спорт мавзуси қандай ёритилмоқда?​

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан оммавий ахборот воситаларида спорт мавзусининг ёритилишига бағишланган анжуман ўтказилди.

Унда юртимизда спортни янада ривожлантириш, оммавий ахборот востиларида спорт мавзусини ёритиш масалалари ҳусусида сўз юритилиб, 2019 йилнинг январь-февраль ойларида бир қатор газеталарда жисмоний тарбия ва спорт мавзусининг ёритилиши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Спорт мавзусини ёритишда “Маърифат”, “Правда Востока” ва “Ишонч” газеталари фаоллик кўрсатгани қайд этилди.

Таҳлил натижасига кўра, кўп йиллик анъаналарга эга бир қатор етакчи нашрлар – “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози”, “Қишлоқ ҳаёти”, “Молодёжь Узбекистана”, “Миллий тикланиш” газеталарида кейинги вақтларда жисмоний тарбия ва спорт мавзусига доир материаллар кам эълон қилинмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу газеталарда мамлакатимиз спортчиларининг турли халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари қисқа хабар тарзида ёритилмоқда холос, таҳлилий ёндашув кузатилмаяпти.

5 972
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири