ЎзА Ўзбек

27.09.2018 11:57:32 Чоп этиш версияси

Машҳур футболчининг ўғли жиддий жароҳат олди



Франциялик машҳур футболчи Лилиана Тюрамнинг ўғли Маркус Тюрам "Генгам" жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади.

Маркус кеча чемпионатнинг 7-тури доирасида "Ним"га (0:0) қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. 21 ёшли франциялик футболчи ушбу учрашувда майдонни замбилда кўзларида ёш билан тарк этди. Ҳозирча унинг жароҳати ҳақида маълумотлар берилмаяпти.

Маълумот учун, Маркус жорий мавсум 7 ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3 гол уришга муваффақ бўлган.