ЎзА Ўзбек

07.01.2018 13:47 Чоп этиш версияси

Мартен ва Анастасия барчадан ўзиб кетди

Мартен ва Анастасия барчадан ўзиб кетди
Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Тўртинчи босқичда эркаклар ва аёллар таъқиб пойгаларида баҳслашди. Хотин-қизлар ўртасида 10 километр масофага ўтказилган пойгада словакиялик Анастасия Кузмина биринчи ўринни эгаллади. Италиялик Доротея Виерер 1 дақиқа 4.4 сония ортда қолиб иккинчи поғонадан жой олди. Украиналик Вита Семеренко учинчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда франциялик Мартен Фуркад олтин медальни қўлга киритган бўлса, норвегиялик ака-ука Ёханнес ва Тарей Бёлар кумуш ҳамда бронза медальга сазовор бўлди. 

Жаҳон кубогида умумҳисобда эркаклар ўртасида Мартен Фуркад 553 очко билан биринчи поғонада бораётган бўлса, словениялик Анастасия Кузмина хотин-қизлар ўртасида 422 очко билан барчани ортда қолдирмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 397