ЎзА Ўзбек

07.12.2018 11:12 Чоп этиш версияси

Мартен Фурканд яна ғолиб бўлди

Мартен Фурканд яна ғолиб бўлди

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги илк босқичида аёллар ва эркаклар ўртасида шахсий пойга бўйича ғолиблар номи аниқ бўлди.

photo5210838423441615470.jpg

Аёллар ўртасида 15 километр масофага ўтган баҳсларда украиналик Юлия Жима маррага 43 дақиқа 06.6 сонияда етиб келиб биринчи поғонадан жой олди. Ғолибдан +5.9 сония ортда қолган польшалик Моника Хойниш иккинчи поғонадан жой олган бўлса, чехиялик Маркета Давидова кучли учликни якунлади.

Эркаклар ўртасида 20 километр масофага ўтган шахсий пойгада кутилганидек амалдаги чемпион франциялик Мартен Фуркад ғолиб бўлди. Германиялик Йоханнес Кюн ғолибдан +4.2 сония ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Австриялик Симон Эдер эса маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​
2 147