ЎзА Ўзбек

06.01.2018 02:00 Чоп этиш версияси

Мартен Фуркаднинг навбатдаги олтин медали

Мартен Фуркаднинг навбатдаги олтин медали Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги тўртинчи босқичининг спринт пойгалари якунланди. 

Эркаклар ўртасидаги 10 километр масофага ўтказилган спринт пойгаларида франциялик Мартен Фуркад, норвегиялик Эмиль Хегле Свендсен ва Йоханнес Бё шоҳсупага кўтарилди.

Жаҳон кубогида умумҳисобда эркаклар ўртасида Мартен Фуркад 492 очко билан биринчи поғонада бораётган бўлса, словакиялик Анастасия Кузьмина хотин-қизлар ўртасида 362 очко билан барчани ортда қолдирмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 379