ЎзА Ўзбек

31.07.2018 17:20 Чоп этиш версияси

Марказий Осиё турнири ниҳоясига етди

Марказий Осиё турнири ниҳоясига етди
Пойтахтимизда футбол бўйича 15 ёшли болалар ўртасида Марказий Осиё турнири якунланди.

Мусобақада ҳамюртларимиз билан бирга Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон терма жамоаларининг ёш футболчилари иштирок этди.

Футбол беллашувларининг сўнгги тури ниҳоясига етгач, турнирнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Эрон футболчилари Марказий Осиё турнири ғолиби бўлди. Ёш футболчилармиз иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга лойиқ деб топилди. Тожикистон жамоаси мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи” каби номинациялар ҳам ўз эгаларини топди.

2 (1).jpg

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
2 939