ЎзА Ўзбек

23.12.2019 Чоп этиш версияси

“Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги бошланди

“Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ спорт саройида стол тенниси бўйича “Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида Осиё стол тенниси федерациясининг 2019 йилдаги “ITTF ASIA DEVELOPMENT PROGRAM” низоми бўйича ўтказилаётган ҳафталикда 10 ёшдан катта бўлган спортчилар халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Ҳафталикнинг илк кунида Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари ўзаро назарий ва амалий машғулотларни ўтказди.

– Нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиё давлатлари ўртасида илк маротаба ўтказилаётган мазкур ҳафталик давомида терма жамоалар тажрибали мутахассислардан стол теннисининг сир-асрорларини ўрганадилар, – деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси С.Маҳмудова. – Халқаро ўқув-машғулот йиғинидан кўзлаган асосий мақсад, ёш спортчиларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш, мамлакатимиз спорт салоҳиятини дунёга намойиш этишдир.

2 500
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА